Самарқандда 5 киши ис газидан заҳарланди: вафот этганлар бор
Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида 4 киши ис газидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.
Хабарга кўра, 28 март куни соат тахминан 11:00 ларда Самарқанд шаҳри М.Шайхзода МФЙ Лахутий кўчаси 31-уйда вақтинча яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонда ўрнатилган иситиш печи (голланд печи) дан ис гази ажралиб чиқиши натижасида заҳарланган.
Қайд этилишича, натижада 4 нафар фуқаро вафот этган ва 1 нафари эса кучли заҳарланиш аломатлари билан РШТТЁИАМ Самарқанд филиалига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.