«Ҳеч қурса, шу 4 ҳарф тўлиқ таркибда ихчамлашади деган умиддаман» — тилшунос олим Ориф Толиб
Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, тилшунос олим Ориф Толиб «Лотин алифбомиздаги камчиликлар бартараф этиладими?», деган саволни ўртага ташламоқда.
«Ёзишларича, «Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари» мавзусидаги конференцияда Саида Мирзиёева лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосидаги камчиликларни тилга олиб, уларни тузатиш зарурлигини таъкидлабди.
Алифбомиздаги хомсемиз, қийинчилик туғдирадиган 4 ҳарф – Oʻ, Gʻ, Sh, Ch ихчамлашиши тарафдориман. Алифбо ислоҳи ҳақида ўзим ҳам бир неча чиқишлар қилганман», — дейди тилшунос.
У ўзгаришлар чала-ярим қилинмай, ҳеч қурса, шу 4 ҳарф тўлиқ таркибда ихчамлаш бўлишга умид қилаётганини билдирган.