Тошкентда «Malibu» уриб юборган 45 ёшли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳар Миробод туманида «Malibu» уриб кетган эркак ҳодиса жойида ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, 12 февраль куни тахминан соат 23:00 да Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчасида И.А. исмли «Malibu» ҳайдовчиси пиёдани уриб юборган.

Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 45 ёшли пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган. Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш)2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Янгиликлар