Абхазиядан 300 га яқин ўзбекистонлик махсус чартер рейси орқали олиб келинди

Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқаросининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи 28 октябрь куни Сочи шаҳридан «Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер рейслари орқали Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, махсус комиссия қарори билан, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Транспорт вазирлигининг биргаликдаги фаолияти натижасида 28 октябрь куни Абхазияда қолиб кетган Ўзбекистон фуқаросининг 299 кишидан иборат иккинчи гуруҳи Сочи шаҳридан «Uzbekistan Airways» АЖнинг чартер рейслари билан Ўзбекистонга қайтарилди.

Қайд этилишича, 9 октабрь куни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ махсус поездида ёрдамга муҳтож (ҳомиладор аёллар, қариялар, касаллар ва болали аёллар) 19 нафар ўзбекистонликдан иборат биринчи гуруҳ Ўзбекистонга қайтарилган. Айни пайтда Ўзбекистон дипломатлари ушбу чегараолди ҳудудида бўлиб, Абхазиядаги ватандошлар билан боғлиқ вазиятни назорат қилмоқда.

Қайд этилишича, Россия ҳудуди орқали Абхазияда қолган Ўзбекистон фуқароларини Ўзбекистонга олиб келишни ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилган. Шу муносабат билан яқин вақт ичида Сочи шаҳридан навбатдаги чартер рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Аввалроқ Нью-Йоркдан 31 июль куни яна 256 нафар фуқаро ватанга қайтарилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар