ЮэСэМ Телеком ва МегаФон Ўзбекистон бозорига кириб келади
Ўзбекистон бозорига янги рақамли хизмат компаниялари кириб келиши маълум қилинди.
Хабарга кўра, Digital Holding эътиборини Ўзбекистонда алоқа хизматларидан фойдаланишни янада қулайроқ қилиш ҳамда сифатини ошириш учун халқаро стандартларга мос келувчи телекоммуникация инфратузилмасини шакллантиришга, ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни сақлаш, баъзи турдаги товарлар ҳаракатини маркировкалаш ҳамда кузатиб бориш соҳаларидаги илғор технология ва тизимларни татбиқ этишга қаратади.
Қайд этилишича, битим доирасидаги жараёнлар 2021 йил давомида якунига етади.
«Ўзбекистоннинг рақамли хизматлар бозорида етакчи иштирокчини яратиш ҳам МегаФон, ҳам МДҲ ва Шарқий Европа ҳудуди технологик лидерни барпо этаётган «ЮэСэМ Телеком» стратегияларига мос келади. Ишончимиз комилки, МегаФон, Салоҳиятли технологияларни ривожлантириш маркази ва «ИКС Холдинг»нинг рақамли лойиҳаларни амалга оширишдаги кўп йиллик экспертизаси Ўзбекистондаги соҳанинг энг йирик иштирокчисини ривожлантиришга кўмаклашади», – дейди «ЮэСэМ Телеком» бош директори Иван Стрешинский.
«Ишончим комил: янги қўшма корхонанинг ишга тушиши Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда шиддат билан ривожланаётган рақамли хизматлар бозорига янги туртки бўлади ва Ucell ҳамда унинг абонентлари учун янги имкониятларни яратади», — таъкидлади Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Олимжон Умаров.