Абдулазиз Камилов Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди
23 февраль куни амалий ташриф билан Қобул шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камиловни Aфғонистон Президенти Aшраф Ғани қабул қилган.
Абдулазиз Камилов Шавкат Мирзиёевнинг Aшраф Ғанига йўллаган мактубини топширган.
Суҳбат давомида иккала давлат муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Президент Aшраф Ғани Афғонистон халқи номидан мамлакатда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакат иқтисодиётини тиклашда қўллаб-қувватлаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этган.
Бундан ташқари, афғонлараро сиёсий музокараларнинг узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва мамлакатда хавфсизликни таъминлашдаги муҳим ўрни қайд этилди.
Музокараларда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.