Андижонда гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди
Андижон вилоятида 6 февраль куни ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро машинасида «гашиш» гиёҳванд моддаси топилган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Хабарга кўра, 6 феврал куни Андижон вилояти ИИБ ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, Избоскан тумани М.Улуғбек маҳалласи ҳудудида А.Н. бошқарувидаги «Matiz» русумли автомашина тўхтатиб текширилганида, фуқаро А.Н. машинасида жами 545 грамм «гашиш» гиёҳванд моддасини сотиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-модда (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.