Ўзбекистонда сўнгги ўн йил ичида қайд этилган никоҳлар сони маълум қилинди
Республикада сўннги ўн йилликда қайд этилган никоҳлар сони маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 2020 йилда республика шаҳар аҳолиси билан 141 474 та ва қишлоқ аҳолиси билан 155 276 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.
Сўннги ўн йилликда:
- 2010 йил – 292 286 та;
- 2011 йил –287 793 та;
- 2012 йил – 299 048 та;
- 2013 йил – 304 859 та;
- 2014 йил – 296 055 та;
- 2015 йил – 287 582 та;
- 2016 йил – 275 048 та;
- 2017 йил – 306 197 та;
- 2018 йил – 311 379 та;
- 2019 йил – 310 899 та;
- 2020 йил – 296 750 та.
Таъкидланишича, 2020 йилда республика ҳудудлари бўйича энг кўп никоҳ ҳолатлари Фарғона вилоятига тўғри келган (34 066 та).