Олмаота–Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди
Жамбил вилоятининг Олмаота—Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди.
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи мустақил равишда автобусдан тушиб, йўл-йўлакай машиналарга ўтирган. Ҳозирда ёнғин ўчирилган.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғиннинг дастлабки сабаби электр симлардаги қисқа туташувдир.
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун 9 нафар шахсий таркиб ва техникалар жалб қилинган.