Тошкентда БАА билан ҳамкорликда йирик маълумотларни қайта ишлаш маркази очилади

БАА билан ҳамкорликда Тошкентда йирик маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббусни БАА сунъий интеллект вазири Умар бин Султон ал-Олама билан муҳокама қилди.

Шунингдек, томонлар генератив сунъий интеллектни яратиш, шу жумладан, энергетикада катта тил моделларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шу билан бирга, Шавкат Мирзиёев Муҳаммад бин Зоид номидаги Сунъий интеллект университетида ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш дастурини бошлашни таклиф қилди. Тадқиқот лабораториялари ва технологик кластерлар ташкил этиш режалари муҳокама қилинди.

Аввалроқ, давлат раҳбари БААга етиб  боргани ва у ерда аэротакси хизмати ҳақида келишув имзолангани ҳақда хабар берган эдик.

Жаҳон