Бош вазир Абдулла Арипов Париждаги Олимпиадада «трансгендерлар»нинг иштирокини танқид қилди
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Олимпия ўйинлари совриндорлари билан бўлиб ўтган тантанали йиғилишда, Париждаги ўйинларда «трансгендерлар»нинг иштирокини танқид қилди.

Бизнинг халқимизга ёқмаган энг ёмон нарса Олимпия ўйинларида рингга аёллар кийимида чиққан эркак, — дейди Арипов.
Шунингдек, бош вазирнинг қўшимча қилишича, бундай нарсаларни қабул қилиб бўлмайди. Шунга қарамай, бизнинг Ситора Тайванлик боксчи билан охиригача курашди, деди бош вазир.
Эслатиб ўтамиз, гап Ўзбекистон вакили Ситора Турдибековани мағлуб этган тайванлик боксчи Лин Ютинг ҳақида кетмоқда.
Маълумот учун, Лин Ютинг гендер тестларида муваффақиятсизликка учраган ва унда эркак хромосомалар тўплами мавжудлиги аниқланган.
Шунингдек, Лин Ютинг бокс бўйича 57 кг вазн тоифасида Олимпиада чемпиони бўлди.





