Тошкентда аёл ўзи энагалик қилаётган уйни тўнаб кетди – фото
Чилонзор туманида фуқаро М.У. фуқаро И.О.нинг уйидан бир неча минг АҚШ доллари ва қимматбаҳо буюмларни яширинча олиб кетгани аниқланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.
Маълум бўлишича, 15 январь куни соат 10:30 да номаълум шахс Чилонзор тумани 19-мавзеда жойлашган 44 ёшли И.О.га тегишли хонадонга ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, 7 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул, 2 588 000 сўмлик қимматбаҳо тақинчоқлари, икки дона «Тuron Bank» томонидан берилган пластик карталарини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Хабарга кўра, ушбу жиноятни И.О.нинг фарзандларига энагалик қилувчи ҳомиладор 22 ёшли М.У. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.У.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «A» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилин «Менинг ишончимни оқлаб нима қиласан? Халқнинг ишончини оқлаш керак»