Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати +30 даражагача исиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати +25…+30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Фото: diyor24.uz

Хабарга кўра, 15 февраль куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати иқлим меъёридан 8-10 даражага ошади ва +15…+20 даража, жанубда +22…+27 даража бўлади.

Таъкидланишича, 16-18 февраль кунлари хорижий жанубдан жуда илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди. Республикада ғайритабиий илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати +25…+30 даражагача кўтарилади (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида). Ҳавонинг ўртача кунлик ҳарорати меъёрдан 13-15 даража юқори бўлади ва метеорологик кузатувлар давомида ушбу кунларнинг мутлақ қийматидан ошиб кетади.

Қайд этилишича, ҳафтанинг охирига келиб об-ҳаво шароитида кескин ўзгариш кутилмоқда. 18-19 февраль кунлари Ўзбекистон бўйлаб босим ўзгариши билан шамол 17-22 м/с гача, 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Янгиликлар