Ўзбекистонда 4 март куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 4 март куни, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 4-9 даража илиқ бўлади.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда: ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5 даража совуқ бўлади.