Тошкент вилоятидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди

5 май куни соат 11:01да Тошкент вилояти Зангиота тумани «Олмазор» маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ хабар бермоқда.


Хабар берилишича, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳлари бир неча 
дақиқада воқеа жойига етиб борган.

Таъкидланишича, ёнғин натижасида хонадоннинг 250 квадратметр майдони зарарланган. Ёнғиндан хонадоннинг 300 квадратметр майдони сақланиб қолинган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида жабрланган ва  халок бўлганлар йўқ.

Янгиликлар