Beeline Uzbekistan’га янги раҳбар тайинланди

Beeline Uzbekistan’га Анджей Малиновский раҳбарлик қилади. 

Фото: forbes.age

Хабарга кўра, Анджей Малиновский Beeline Uzbekistan компаниясининг янги бош директори бўлади. У 15 март куни ўз вазифаларини бажаришга киришади.

Қайд этилишича, VEON Арташес Давтян «Beeline Uzbekistan»га раҳбарлик қилишини маълум қилган эди, аммо холдинг уни ишга қабул қилиш жараёни якунига етмагани ҳақида хабар берган.

Таъкидланишича, Анджей Малиновский 1968 йил 21 июнда туғилган, Полша фуқароси. У чакана ва электрон тижорат компанияларида ишлаган. 2017 йилдан бери у Beeline Georgia компаниясининг бош директори лавозимини эгаллаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Beeline Uzbekistan’га янги раҳбар тайинланган эди.

Янгиликлар