«Ўзгидромет» ҳафта ўртасидa кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

20-21 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келади.

Фото: «ЎзА»

Хабарга кўра, 20 апрель куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кундузи ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси +12…+17 даража, кундузи +17…+22 даража атрофида бўлади.

Қайд этилишича, 21 апрель куни республиканинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ бўлади. Кундузги ҳарорат +13…+18 даражагача пасаяди.

Шунингдек, республиканинг айрим туманларида 20-21 апрель кунлари шамол тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, сел келиши хавфи бор.

Таъкидланишича, иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлади.

22 апрель куни тунги ҳарорат +3…+8 даражагача пасаяди, кундузи ҳарорат эса аста-секин кўтарилади ва +17…20 даражагача бўлади. 23 апрелда эса +22…+25 даражагача кўтарилади.

Бундан ташқари, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

Янгиликлар