Tesla раҳбари Илон Маск Россия президентини суҳбатга чақирди

SpaceX асосчиси, Tesla раҳбари Илон Маск Clubhouse ижтимоий тармоғи орқали суҳбатлашиш таклифи билан Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилди. Бу ҳақда Маск ўзининг Twitter саҳифсида айтиб ўтди.

Фото: AFP

Маълум бўлишича, Илон Маск Путинга Тwitter орқали марожаат қилиб, Кремлнинг расмий аккаунтини белгилаб қўйди ва иккита твит қолдирди.

Кремль Маскнинг таклифига ҳали жавоб бермаган.

Овозли алоқа учун яратилган Clubhouse ижтимоий тармоғи 2020 йил баҳорида ишга туширилди ва 2021 йил бошида машҳурлик даражасига етди.

 

Янгиликлар