Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев тасвири туширилган тангалар муомалага чиқарилади
Қозоғистон Миллий банки Биринчи Президент Нурсултон Назарбоев тасвирланган коллекцион тангаларни муомалага чиқаради. Бу ҳақда Qalampir хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, булар «Ажойиб воқеалар ва одамлар» туркумидаги 1000 тенге (2,4 доллар) номиналдаги Qazaqstannyn Astanasy – Nur-Sultan кумуш тангалари. Уларнинг жами тиражи 1000 донани ташкил қилади.
Қайд этилишича, танганинг тескари томонида Қозоғистон байроғи, «Нур-Султон» ёзуви, давлат раҳбарининг қароргоҳи «Акорда» ва пойтахтнинг диққатга сазовор жойлари – Байтерек ёдгорлиги, Остона Опера биноси, Миллий павильон ва Хон-Шатир савдо-кўнгилочар маркази тасвирланган.
Танганинг олд томонида Нуржол бульвари ва «1000 тенге» ёзувини кўриш мумкин. Олтин қисмда Қозоғистон герби тасвирланган.
Шунингдек, тангалар Қозоғистон зарбхонасида оғирлиги 46,2 грамм бўлган 925/1000 кумушдан, вазни 16 грамм бўлган 999/1000 ингичка олтиндан ишланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк Алишер Навоийга бағишлаб эсдалик тангаларни ишлаб чиқарган эди – фото