Боксчи Ситора Турдибековага Олимпиададаги мағлубиятига қарамай уй совға қилинди
Ўзбекистонлик боксчи Ситора Турдибековага Самарқанд вилояти Булунғур туманидан уй берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар беради.

Туман ҳокимлиги раҳбари, Турдибекова 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида яхши иштирок этганини таъкидлади.

Бундан ташқари, ўзбекистонлик боксчининг ота-онасига ҳам эсдалик совғалари топширилган.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Ситора Турдибекова, гендер можароси марказида турган Тайван вакили Лин Ютинга мағлуб бўлган эди.





