Самарқандда Lacetti ҳайдовчиси воега етмаган болани уриб юборди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Бахтсиз ҳодиса 9 август куни соат 14:30 атрофида содир бўлган. Аниқлик киритилишича, Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган тўрт ёшли болани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида бола олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган, дейилади хабарда.


Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш туфайли, одам ўлимиг сабаб бўлиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар