UzAuto Motors барча автомобиллар нархини пасайтиришни режалаштирмоқда
UzAuto Motors компаниясида ишлаб чиқарилаётган барча автомобиллар нархини пасайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси бош директори вазифасини бажарувчи Рустам Ражабов маълум қилди.
«Барча ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг таннархини пасайтириш устида ишланмоқда», – дейди Рустам Ражабов хабарда.
Таъкидланишича, 2020 йилда нархлар қанчага пайсайтирилган бўлса, 2021 йилда ҳам шундан кам бўлмаган нархларда пасайтирилиши кутилмоқда.