Бухорода 10 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Бухоро вилоятида 10 август, душанба куни 10 нафар бемор коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда Соғлиқни сақалаш вазирлиги хабар берди.

Шунингдек, шу куни Тошкент шаҳрида 476 нафар, Тошкент вилоятида 235 нафар, Самарқанд вилоятида 104 нафар, Сурхондарё вилоятида 38 нафар, Сирдарё вилоятида 28 нафар, Навоий вилоятида 16 нафар, Aндижон вилоятида 12 нафар, Жиззах вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 7 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 7 нафар, Қорақалпоғистонда 3 нафар ҳамда Фарғона вилоятида ҳам 3 нафар — жами 950 нафар бемор инфекциядан бутунлай фориғ бўлган.

Шунинг билан Бухоро вилоятида коронавирусдан тузалганлар сони 894 нафарга етди. Вилоятда умумий касалланишлар сони 971 тани ташкил этмоқда. 7 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Aввалроқ Бухорода коронавирус юқтирганлар сони 1000 нафарга яқинлашгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар