Бухорода 8—9 август шанба ва якшанба кунлари ҳаракатланиш бутунлай тўхтатилади

Республика махсус комиссияси қарори билан Ўзбекистонда 1 августдан 15 августга қадар карантин чекловлари узайтирилди.

Карантин чекловлари амал қиладиган даврда қатъий тартиб қоидалар белгиланди.

Шунингдек, Бухоро вилоятида 8—9 август шанба ва якшанба кунлари автомашиналар ҳаракати бутунлай тўхтатилади.

Маълумотларга кўра, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

  • Махсус рухсатномаси бор машиналар;
  • Махсус рухсатномасиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашиналар.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев карантин чекловларини узайтириш таклифига розилик билдиргани хабар қилинганди. Президентнинг қайд этишича, бугунги кунда энг муҳим вазифа аҳоли ўртасида вирус занжирини узиш ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 июлдан 1 августгача карантин тартиби кескин кучайтирилгани, 13 июлдан маҳаллий поезд ва авиақатновлар тўхтатилиб, қўшимча карантин қоидалари кучга киргани ҳақда хабар берилганди.

Маълумот учун, Танзила Норбоева карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишини маълум қилди.

Янгиликлар