Бухорода яна 27 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

Бухоро вилоятида 2 август соат 23:30 ҳолатига кўра, яна 27 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди. 

Шунингдек, янги касалланиш ҳолатларининг 48 нафари карантин марказидаги хориждан келган фуқаролар орасида, 142 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 217 кишига кўпайиб, 25 553 нафарни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоятда жами 727 нафар фуқаро коронавирусдан тузалди. Ўзбекистон бўйича 1 208 нафар бемор тузалиб, рекорд натижа қайд этилди. Мамлакатда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. 8 893 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар