Қашқадарёда Captiva ёниб кетди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида Damas ҳамда Captiva русумли машиналар иштирокида автоҳалокат содир бўлди.

Аниқланишича, воқеа бугун,12 апрель куни соат тахминан 12:00 ларда Шаҳрисабз шаҳридаги «Китоб-Шаҳрисабз» автомобиль йўли ва Т.Баҳодиров кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Ҳайдовчи А.О. бошқарувида бўлган Damas русумли транспорт воситаси чорраҳада ҳайдовчи Ж.С. бошқарувида бўлган Captiva русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қисқа туташув содир бўлиб, Captiva русумли автомашинада ёнғин келиб чиққан.

«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Янгиликлар