Ўзбекистонда ID-карта орқали Қозоғистон чегарасидан ўтиш масалалари муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Қозоғистон билан давлат чегарасини ички ҳужжат, яъни ID-картани тақдим этган ҳолда кесиб ўтиш тартибини жорий этиш масалаларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг ташқи сиёсат бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов маълум қилди.

Комиловнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ташаббуси билан «Марказий Осиё бешлиги» фуқаролари учун хорижий паспортларни бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирда Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишда ID-карталарни ўзаро жорий этиш масаласи муҳокама қилинмоқда, бу эса фуқароларга чет эл паспортини кўрсатмасдан саёҳат қилиш имконини бериши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини ID-карталар орқали, кесиб ўтиш масалалари келишиб олинган эди. Ушбу янгилик, фуқароларнинг шахсий ва туристик мақсадларда чегарадан ўтиш жараёнини анча соддалаштириши қайд этилган.

Бундан ташқари, кириш ва чиқиш тўғрисидаги маълумотлар паспортга муҳр босмасдан, электрон шаклда қайд этилиши кутилмоқда. Ушбу қоида барча транспорт турларига — самолётлар, поездлар, автомобиллар ва автобусларга тегишли бўлади.

Янгиликлар