«Ўзгидромет» дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

9-10 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келиши давом этади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: uzsputniknews.ru

Хабарга кўра, республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечалари 7-12 даража илиқни ташкил этади, кундуз кунлари 21-26 даража илиқгача исийди. Ушбу ҳарорат шу кунларнинг кўп йиллик қийматларидан 2-3 даражага юқори бўлади.

Қайд этилишича, Кавказ ҳудудларидан салқин ҳаво массалари кириб келиши натижасида якшанба куни ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 7-12 даража илиқ атрофида, кундузи эса 17-22 даража илиқдан юқори ва меъёрдан 2-3 даража паст бўлади.

Шунингдек, шу кунларда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор дейилади хабарда.

Янгиликлар