Тошкентнинг «Локомотив» клуби ечиниш хонасини деб «Ротор» клуби билан бўлиши керак бўлган матчни бекор қилди
Тошкентнинг «Локомотив» клуби Россиянинг «Ротор» билан ўртоқлик учрашуви бекор қилинганига изоҳ берди.
Хабарга кўра, волгоградликлар ушбу ўйин Ўзбекистон клубининг ташаббуси билан бекор қилинганини айтишган.
«Серқуёш ўзбекистонлик рақибларимиз ечиниш хоналари ва майдон ҳолатидан қониқишмади», — дейилади «Ротор»нинг расмий муносабатида.
Шунингдек, «Локомотив» хам ушбу холатга изох берган.
«Ечиниш хонаси бир метрга бир метр. Ўйин бекор қилинди. «Ротор» — Волгоград. Меҳмонларга нисбатан ажойиб муносабат», — деб ёзган «Локомотив» Twitter’да.
«Хоҳиш бўлганида эди, болалар», — деб жавоб қайтарган «Ротор».