2021 йил учун қўшимча дам олиш кунлари сони маълум қилинди

2021 йил учун қўшимча дам олиш кунлари сони кўпайтирилмоқда.

Хабарга кўра, президентнинг «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига ўзгартириш киритилмоқда. Тегишли ҳужжат лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинган.

Қайд этилишича, фармон лойиҳасида 2021 йилда 14 май—жума ва 31 декабрь —жума кунини ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгилаш таклиф қилиняпти.

Таъкидланишича, 17 июль — шанба куни 21 июль — чоршанба кунига, 24 июль — шанба куни 22 июль — пайшанба кунига кўчирилади.

Шунингдек, 15 май — шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Янгиликлар