Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардор Лапасов допинг туфайли 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Сардор Лапасов допинг истеъмол қилгани учун тўрт йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда Миллий антидопинг агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мусобақа давомида спортчидан олинган допинг намунасида тақиқланган «кленбутерол» моддаси аниқланди.

Кленбутерол 2024 йилдан бошлаб тақиқланган моддалар рўйхатига киритилган, — дейилади хабарда.

Агентликнинг қайд этишича, дисквалификация қилинган спортчиларга жазо муддати тугагунига қадар мусобаларда қатнашиш тақиқланади.

Янгиликлар