Тошкентда ички ишлар ходимларига электрошокер бериш бошланди

Тошкент шаҳрида имтиҳонларни муваффақиятли топширган ички ишлар органлари ходимларига электрошокер бериш бошланди.

Таъкидланишича, 2022 йилдан бошлаб Тошкент шаҳар ички ишлар органлари ходимлари зарурат туғилганда ўқотар табель қуролига муқобил тарзда электрошок қурилмаларидан фойдаланиши мумкин бўлган. Меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, шаҳар ИИББ ходимлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадида ушбу ускуналар билан таъминланди.

Электрошок қурилмалар ҳуқуқ-тартибот ҳимоячиларининг фаол ҳимоя воситаси бўлиб, турли ҳуқуқбузарликлар содир этган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган ёки унга фаол қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан қўлланиши мумкин. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари «Қурол тўғрисида»ги ва «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ, махсус воситалар, шу жумладан, электрошок қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг «Электрошок қурилмалар, учқун чиқаргичлар ва шикаст етказувчи таъсири электр энергиясидан фойдаланишга асосланган бошқа қурилмаларнинг чиқиш параметрлари мувофиқлиги лозим бўлган нормаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ва ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида аксарият ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилди ва синов имтиҳонл

Янгиликлар