Элёр Ғаниев транспорт вазири лавозимини тарк этди

Ўзбекистон транспорт вазири Элёр Ғаниев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимини тарк этди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

Фото: Халқаро пресс-клуб

Хабар берилишича, 2020 йилнинг 5 август куни Президентнинг шу ҳақдаги фармони имзоланган.

Маълумот учун, Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февралида Очилбой Раматов ўрнига транспорт вазири бўлганди.

Элёр Ғаниев 2012—2017 йилларда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, 2017 йил ноябридан Президент девонида сектор бошлиғи, 2018 йил августидан Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган. 2019 йилнинг январидан 2020 йилнинг январигача бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаганди.

Айни вақтда у қайси ишга ўтгани ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Янгиликлар