Жаҳон савдо ташкилотига биринчи марта аёл киши раҳбарлик қилади
Жаҳон савдо ташкилотига биринчи марта аёл киши раҳбарлик қилади. Ташкилотни Нигериядан келган иқтисодчи ва ривожланиш бўйича халқаро эксперт Нгози Оконджо-Ивеала бошқаради. Бу WTO хабар берди.
«Нгози Оконжо-Ивеала 1 мартдан ўз фаолиятини бошлайди. У бош директор этиб сайланган биринчи африкалик аёл. Унинг сайланиш муддати 2025 йил 31 августда тугайди».
Жаҳон савдо ташкилоти 15 февраль куни Нгози Оконжо-Ивеалани бош директор лавозимига тайинлашга қарор қилди. Ушбу лавозимга иккинчи даъвогар Жанубий Кореянинг савдо вазири Ю Мён Хи эди.
Африкалик аёл ЖСТнинг еттинчи бош директори бўлди. Оконжо-Ивеаланинг таъкидлашича, унинг учун COVID-19′ пандемияси келтириб чиқарадиган иқтисодий муаммолар ва таъсирларни тезкор ҳал қилиш учун ЖСТ аъзолари билан ишлаш асосий устувор вазифа бўлади.