Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб берилиши маълум қилинди

Янги қурилаётган уй-жой комплекслари орасида қурувчи компаниялар ҳисобидан қўшимча мактаб ҳам қуриб берилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Шерзод Шерматов ўз Telegram каналида хабар берди.

2020 йил Мирзо Улуғбек туманидаги Темур Малик ва Дўрмон йўллари кесишмасидаги уй-жой комплексларига Ш.Мирзиёев ташрифи вақтида бу ерга янги мактаб зарурлигини айтиб ўтган эди. Шу сабабли, қурувчи компания томонидан давлат мактаби ҳам қуриб бериладиган бўлди. Ҳозирги кунда эса янги 990 ўринли замонавий мактаб битмоқда.

Давлат дастури муҳокамасидаги видеоселекторда ушбу тажрибани барча ҳудудлардаги янги қурилаётган уй-жой комплекслари учун ҳам жорий этиш бўйича Ш.Мирзиёев томонидан ҳудудлар раҳбарларига қўшимча топшириқ берилди. Ҳар бир янги қуриладиган хонадонга тахминан 1,5 ўқувчи ўрнини ҳисобини олиб, давлат мактаби қуриб бериш керак бўлади.

Қайд этилишича, тижорат мақсадларида 1000 та квартирали комплекс қурилса, 1500 ўринли давлат мактаби ҳам қуриб топширилади.

Янгиликлар