Навоий вилоятининг Тудакул кўли бўйида номаълум 4 метрлик жонзот топилганлигига изоҳ берилди
Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятининг Тудакул кўли бўйида номаълум 4 метрлик жонзот топилганлиги ҳақида маълумотларга изоҳ берилди. Бу ҳақда Nova24.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, жонзот 15-20 сония давомида қирғоққа чиқиб турган, аммо одамлар тўплангач, сув остига ғойиб бўлган.
Хабарга кўра, Давлат экология қўмитаси ушбу ишни ўрганиб чиқиб, маълумотни рад этган.
Таъкидланишича, фотосурат Россияда икки йил олдин олинган. Балиқ 2019 йил 5 августда Приморенинг Хасанский туманидаги Паллада кўрфазида топилган ва пляжга ташланган.
Маълум бўлишича, бу балиқ Тинч океанининг, Атлантика ва Ҳинд океанларининг илиқ ва мўътадил сувларида, асосан тропик ва Ўрта денгизда, шунингдек, Исландия сувларида 500-1 000 метр чуқурликда яшайди.