Ўзбекистонда фуқароларга ҳар босган қадами учун пул тўланади

10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўловлари тўланади.

Хабарга кўра, Ҳукумат қарори билан «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон фуқароларининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан ўтказилади.

Ҳудудлар кесими бўйича энг кўп юрган шахсларга ҳар ойда:

  • туман (шаҳар)да – 300 минг сўм;
  • вилоятлар ва Тошкент шаҳрида – 500 минг сўм;
  • Республика бўйича – 1 миллион сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.

Таъкидланишича, платформада фуқароларнинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00:00 дан 23:59 гача юритилади.

Бунинг учун фуқаролар id.egov.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиб аутентификация ва идентификациясини амалга оширишлари лозим.

Янгиликлар