Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги ёпиқ йўл очилади

Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги ёпиқ ётган эстакада йўли очилади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар қилди.

Фото: xs.uz

Хабарга кўра, Президент матбуот котиби янгилик сифатида Тошкент халқаро аэропортига кириб боришдаги анчадан бери ёпиқ ётган эстакада йўли очилишини маълум қилган.

Таъкидланишича, йигирма йилдан ортиқ (1999 йилда Тошкентда содир бўлган терактлардан сўнг) муддат давомида кутиб олувчи ва кузатувчилар пойтахт аэропортининг терминал биносига кириш имконига эга эмас ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам ташқарида бўлишлари талаб қилинади. Халқаро аэропортда кутаётганлар учун айвон мавжуд, аммо маҳаллий авиатармоқлар терминали олдида одамлар кўчада кутишига тўғри келган

Шунингдек, қайд этилишича, Франция фуқаро авиацияси миллий мактаби билан биргаликда Тошкент давлат транспорт университети таркибида Фуқаро авиацияси учувчиларини тайёрлаш мактаби очилиши режалаштирилган.

Янгиликлар