Эрдўғон Туркиянинг АҚШ санкцияларидан қўрқмаслигини маълум қилди

Туркия президенти Тоййиб Эрдўған ўз давлати АҚШ таҳдидларига бўйсунмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

«Биз Ф-35 га қадам ташладик, сиз эса бизни таҳдид қилиб, С-400 ни Россияга қайтаришимизни талаб қиляпсиз. Аммо биз қабила давлати эмасмиз, биз Туркиймиз» — дейди Эрдоған Малатя шаҳрида сўзлар экан.

Россиянинг сўнгги С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб бериши Туркиянинг АҚШ билан муносабатларида инқирозга олиб келган. Ушбу инқироз 2019 йил июль ўрталарида бошланган. Вашингтон ушбу шартномадан воз кечишни ва эвазига Американинг Патриот тизимларини сотиб олишни талаб қилган.

АҚШ сўнгги Ф-35 қирувчи самолётларининг Туркияга сотилишини кечиктириш ҳатто, бекор қилиш билан таҳдид қилган, шунингдек CААТСА («Америка душманларига қарши санкциялар орқали қарши курашиш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ) санкцияларни жорий этиш билан таҳдид қилган. Анқара имтиёзлардан воз кечган ва С-400 қўшимча партияси бўйича музокараларни давом эттирган.

Аввалроқ Арманистон Қорабоғда Туркиянинг махсус кучлари борлигини даъво қилганди.

Янгиликлар