Перуда Ташқи ишлар вазири вакцинани навбатсиз олгани учун истеъфога чиқарилди
Перу Ташқи ишлар вазири Элисабет Эстате аҳолини оммавий эмлаш бошланишидан олдин 14 февраль куни коронавирусга қарши навбатсиз вакцина олгани сабаб истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Хабарга кўра, Перу президенти Франсиско Сагасти унинг истеъфосини қабул қилган. Эстате коронавирус билан касалланган кишилар билан муносабатда бўлгач, 22 январь куни Sinopharm вакцинасини олган.
Таъкидланишича, ўтган ҳафта мамлакат соғлиқни сақлаш вазири вакцинация билан боғлиқ можаро туфайли истеъфога чиққан эди. Бундан аввал Перунинг собиқ президенти Мартин Вискарра ҳукумат тепасида турган вақтида коронавирусга қарши вакцина олгани маълум бўлган эди.
Қайд этилишича, Ташқи ишлар вазири 68 ёшда ва у хавф гуруҳига киради. Перунинг собиқ президенти хатосини такрорламаслик учун у истеъфо берганини айтган.
Шунингдек, мамлакатлар ўртасида имзоланган шартномага кўра, 2021 йилда Перуга 38 миллион доза вакцина етказилади. Февраль ойиданинг ўзида миллион доза етказилади.