Фарғонада махсус рухсатномани сохталаштириб, иккита машинани жарима майдонидан олиб чиққан фирибгар қўлга олинди

Фарғона шаҳрида махсус рухсатномани сохталаштириб, иккита машинани жарима майдонидан олиб чиққан фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона шаҳрида 23 июль куни О.С. таниши К.Ш.нинг ишончига кириб, транспорт воситасини бошқариш учун махсус рухсатномаси бўлмаганлиги сабабли 4 июль куни жарима майдонига олиб кириб қўйилган “Damas” автомашинасини жарима майдонидан олиб чиқиб беришини айтиб, унинг 1 миллион сўм пуллари эвазига ЙҲХБ инспектори номидан ёзилган транспорт воситаларини жарима майдонидан олиб чиқиш тўғрисидаги махсус рухсатномани сохталаштирган ва жарима майдонида сақланаётган «Damas» автомашинасини олиб чиқиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, О.С. мана шундай қалбаки ҳужжатдан фойдаланиб, 300 000 сўм эвазига таниши Қ.А.га тегишли бўлган «Cobalt» русумли автомашинани жарима майдонидан олиб чиқиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада «Tracker» автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинган эди.

Шунингдек, Фарғонада 3 августдан хусусий боғчалар, буюм бозорлари ҳамда сартарошхона фаолиятига рухсат берилгани хабар қилинди.

Янгиликлар