Фарғонада «Tracker» автомашинасини олиб қочган шахс қўлга олинди. У ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

Фарғона шаҳрида 30 июль куни ИИБга автомобиль олиб қочилгани тўғрисида мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мурожаатга кўра, фуқаро А.Навоий кўчасида жойлашган автомобилларни ювиш шохобчасига «Tracker» русумли автомашинасини ювдириш учун олиб келиб, калити билан қолдирган. Номаълум шахс автомашинани олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми «а» банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Н. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Олтиариқда қарийб 1,5 миллион сўмлик сув насосини ўғирлаган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди.

Янгиликлар