Полшада буйрак савдосида айбланган фуқаро қўлга олинди

Полшада Қозоғистон томонидан 12 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган Украина фуқароси қўлга олинди. У 56 та инсон буйрагини ноқонуний сотишда айбланган. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маълумотларга кўра, 35 ёшли К.П. Украина билан чегарадаги темир йўл ўтиш жойида Польша чегарачилари томонидан қўлга олинган. У 2020 йилдан бери Интерпол томонидан қидирувда бўлган.

К.П. 2017–2019 йилларда уюшган жиноий гуруҳ таркибида одамларнинг буйрагини ноқонуний олиб, қора бозорда сотган. Жабрланувчилар Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Тайланд фуқаролари бўлган.

Полша прокуратураси аёлни бир ҳафта ҳибсда сақлашга қарор қилди. Кейин уни Қозоғистонга экстрадиция қилиш режалаштирилган.

Жаҳон