Фарғонада яна 5 кишида коронавирус аниқланди
Фарғонада 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига ошиб, 269 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Aйни пайтга қадар вилоятда 246 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (79 фоиз) соғайган. Ҳозирда 23 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2 август соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 25 040 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар Ўзбекистонда 15 299 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (61 фоиз) соғайган. Ҳозирда 9592 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.