Фарғонада зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар беришича, 2020 йилнинг 5 август куни Тошкент вақти билан соат 14:32 да Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.

Хабарда айтилишича, ер силкиниши Фарғона ҳудудида 80 км, 2 баллни ташкил этган. Шунингдек, Андижон ҳамда Наманган вилоятларида ҳам 2 баллдан зилзила содир бўлган.

Зилзила координаталари шимолий кенглик бўйича 40,27 градусни ташкил этган, шарқий узунликда эса 70,85 градус. Зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа шимолий-шарқий йўналиш бўйича 177 километдан иборат бўлган.

«Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар