Фирдавс Абдухолиқов ЎзЭОВМА раҳбарлигидан кетди

Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбарлигидан кетди.

Маълум бўлишича, Кинематография агентлиги раиси Фирдавс Абдухолиқов Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбарлигидан кетган.

Унинг ўрнига Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзод Тожиддинхон ўғли Қудратхўжа бошқарув раиси лавозимига сайланди.

Маълумот ўрнида, Кинематография агентлиги директори ва бир вақтнинг ўзида субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси Фирдавс Абдухолиқов субсидия маблағларининг тақсимланиши ва контрагентни танлаш жараёнида яқин қариндошлари бенефициар бўлган (таъсисчилари: Шарапова Ф.С. — Фирдавс Абдухолиқовнинг турмуш ўртоғи 70 фоиз, Рашидова А.Ф. — Фирдавс Абдухолиқовнинг қизи 20 фоиз, Абдухаликов А.Ф. — ўғли — 10 фоиз) «Master Media Production and Broadcast» МЧЖ билан манфаатлар тўқнашувига эга бўлса-да, бу ҳолатни бартараф қилиш чораларини кўрмасдан, мазкур жамият манфаатларини ёқлаб овоз беришда ва қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этгани аниқланганди. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилган.

Янгиликлар