Самарқандда итни машинага боғлаб, ҳаракатланган шахс жазоланди

Яқинда ижтимоий тармоқларда, машинага ит боғлаб қўйилган ҳолда ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳодиса юзасидан экологлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан баёнот берилди.

Суриштирув давомида, бу ишни 29 ёшли маҳаллий фуқаро қилганлиги маълум бўлган.

Мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома тузилиб, 3 БРВ (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима солинган.

Янгиликлар