Тошкентнинг 3 туманида вақтинча газ ўчирилади
Бугун 9 август куни Тошкентнинг 3 туманида газ қисман узилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзиллар газсиз қолади:
• Мирзо Улуғбек тумани, соат 10:00 дан 18:00 гача:
Алишеробод маҳалласидаги иккита кўп қаватли уйдаги 20 та хонадон ва 347 та хусусий уй, 16 та улгуржи истеъмолчи;
• Сергели тумани, соат 11:00 дан 16:00 гача:
Эшонбулок маҳалласида 467 та хусусий уй-жой, Садокат маҳалласида 730 та хонадон, Хонобод маҳалласида 125 та хусусий уй, 24 та улгуржи истеъмолчи;
• Бектемир тумани, соат 11:00 дан 16:00 гача:
Иккита кўп қаватли уйдаги 60 та хонадон.





