Golden House’дан «ASSALOM, BAHOR!» муваффақиятли сармояси орқали инсонларга бахт улашиш йўли

«Ўзини бир нарсага қайта ишонтириш орқали мавжуд стереотипларни синдириш – гўё имконсиз мураккаб ишдек туюлса-да, тасаввур этиб бўлмас даражадаги ёқимли жараёндир», — дея таъкидлаган Жаред Лето ва у шак-шубҳасиз мутлақо ҳақ эди.

Бугунги кунда жадал ривожланаётган ҳар қандай муваффақиятли қурилиш компанияси аллақачон ўзининг йўлга қўйилган яхши иш режаси ҳамда ҳар томонлама ўзига тўқ, мақсадли аудиторияси билан мақбул нархларда мукаммал сифатли кўчмас мулкни таклиф қилиб, ўрта қатлам аҳолиси ҳақида қайғуриш ҳолатлари камдан кам учрайди. Лекин доим мижозлари ҳақида қайғурувчи компания ҳам бор ва у ҳаттоки баҳорий совғаларини ҳам тақдим этади!

Эътироф этиш жоизки, Golden House исталган дид ва чўнтак учун кўчмас мулк турларини таклиф этишга қодир, шу боис ҳам энг аввало харидор билан ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароитларни яратишга интилади. Фасллар келинчаги бўлмиш кўкламой ташриф буюриши биланоқ, компания «Ассалом, Баҳор!» дея номланган ажойиб байрам акциясини ташкил этди ва унинг амал қилиш муддати Наврўз байрамидан сўнг ҳам давом этишини маълум қилди. Мазкур акция доирасида барча ASSALOM турар жой мажмуаларидан хонадон харид қилувчиларга махсус чегирма, бонус ва совғалар тақдим этилади!

Шуниси алоҳида эътиборга моликки, Golden House компаниясининг ASSALOM’га доир бир қанча лойиҳалари — бу нафақат мақбул нархдаги сифатли хонадонлар, балки минимализм ва экологик тоза ресурс ва маҳсулотлардан оқилона фойдаланилган мажмуа ҳамдир. ASSALOM — мегополисдаги замонавий ҳаёт этикасининг ёрқин намунаси!

Махтумқули кўчаси бўйлаб жойлашган турар жой мажмуаси йўл юзида қад ростлаган қурилиш иншоотларидан иборат бўлиб, улар замонавий шаҳар аҳолисининг барча талабларига жавоб берувчи замонавий, ёрқин, шинам ва чиройли бинолардир. Мажмуалардан бирининг аҳолиси аллақачон кўчиб ўтиб бўлган ва саноқли хонадонларгина ўз соҳибларини кутмоқда. Харидор муддатли тўлов қилиш имкониятидан ташқари, умумий қиймати 18 миллионлик ошхона тўпламини ҳам қўлга киритади.

Assalom Maxtumquli 2 мажмуасидаги хонадонлар харидорларига умумий қиймати 18 миллионлик ошхона тўплами совға сифатида тақдим этилади. Бу ерда қурилиш ишлари якунлаш босқичида бўлганлиги учун ҳам нархлар анча арзон ва мақбулдир. Бу — аъло даражадаги шароитлар, катта иқтисодий тежамкорлик ва бахтли ҳаёт демакдир!

Эътироф этиш жоизки, «ASSALOM, BAHOR!» акцияси ASSALOM’нинг бошқа мажмуалари учун ҳам амал қилади!

Бир сўз билан айтганда, «ASSALOM, BAHOR!» — «бир ўқ билан иккита қуённи уриб туширишнинг» ажойиб имконияти, яъни бошқача қилиб айтганда, ёқимли ишни фойдалиси билан уйғунлаштириш учун ажойиб

фурсатдир. Шундай экан, фойдалисини харид қилинг ва энг яхшисини танланг!

Assalom Maxtumquli савдо офиси манзили: Яшнобод тумани, Махтумкули кўчаси.

Мўлжал: Makro супермаркети

Call-марказ: +99878 147-55-88

Сайт: assalom.gh.uz

Telegram: t.me/assalom_gh

Facebook: fb.com/assalom.gh

Instagram: instagram.com/assalom.gh

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар