Greenwich’да баҳорий совғалар!

Хонадонлар сони тобора камайиб бормоқда!

Янгиланиш ва яшариш фасли бўлган баҳор ташриф буюриши билан нафақат табиат уйғониб, атроф янада гўзаллашади, балки аксарият кишилар ҳам ўзгача завқу шавқ билан янгидан-янги самарали ва ёқимли қарорлар қабул қилиб, уни амалга оширишга шошиладилар. Шу жумладан Golden House компанияси ҳам ўз мижозларига қувонч улашишда давом этган ҳолда Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган чегирмалари ниҳоясига етиб улгурмай, Наврўз айёми арафасида ҳам ўз харидорларига байрам совғаларини улашмоқда.

Golden House компаниясидан энг катта совға эса Greenwich турар жой мажмуасидаги комфорт тоифасига мансуб яна бир уйнинг сотуви бошлангани бўлди. Бу ерда хонадонлар кўчиб ўтишга тайёр таъмирланган ҳолда, шунингдек, совғасига замонавий ошхона тўплами билан фойдаланишга топширилади. Шундай экан, нега энди айнан шу ердан уй-жой харид қилмас эканмиз?

Британия квартали Greenwich — бу ўзига хос меъморий услубга эга, аҳоли учун жуда юқори қулайликларни ўзида мужассам этган шаҳар марказидан унча узоқ бўлмаган ҳудудда жойлашган муҳташам турар жой мажмуасидир. Aгар сиз ўзингиз учун мутлақо ўзгача кўринишда бўлган чор-атрофи қўриқланувчи хавфсиз ҳудуд, хусусий автомашиналар тўхташ жойи ва болалар ўйин майдончалари мавжуд, деразасидан ажойиб табиат манзараси акс этиб турувчи замонавий даҳлиз (балкон)га эга хонадон харид қилишни истасангиз, у ҳолда юқорида санаб ўтилган барча жиҳатларни ўзида мужассам этган Greenwich турар жой мажмуаси энг тўғри танлов бўлади. Биргина иншоотнинг ғиштдан барпо этилганлигининг ўзи ҳам унга бўлган талабнинг нақадар юқори даражада эканлигини исботлайди. Зеро, фақатгина ғиштдан қурилган уйларгина хонадонингизни ёз мавсумида салқин, қишда эса иссиқ ҳолда сақлай олиш кучига эга.

Ушбу мажмуа икки хил — бизнес ва комфорт тоифаларига мансуб турдаги хонадонлар харид қилишингизни таклиф этади. Эътироф этиш жоизки, комфорт тоифасига мансуб хонадонларнинг барчаси жуда қисқа ва тез фурсатларда сотилиб кетгани учун ҳам девелопер мазкур форматда яна бир уйни фойдаланишга топширишга қарор қилди. Мазкур тоифадаги хонадонлардан фарқли ўлароқ, бизнес тоифасига мансуб уйлар эгаларига таъмирсиз ҳолатда топширилади. Бироқ, шунга қарамай, тарҳларнинг турли кўринишлари таклиф этилгани сизга ўзингиз учун зарур бўлган хонадонни тез фурсатларда тўғри танлай олишингизга имкон беради.

Greenwich турар жой мажмуаси ниҳоятда эртакнамо ва бетакрор манзара касб этишини яна бир бор айтиб ўтишга ҳожат йўқ, назаримизда. Мажмуанинг савдо офисларида эса мавжуд шоурум (кўргазма заллари) орқали сиз яқин истиқболдаги ҳаётингиз ва сиз истиқомат қиладиган янги хонадон қандай бўлишини олдиндан индивидуал тарзда тасаввур қилишингиз мумкин бўлади.
Айнан ҳозир, баҳорги чегирмалар вақтида ўзингизга маъқул келган комфорт тоифасига мансуб хонадонни энг мақбул нархларда, боз устига тайёр таъмир ҳолатида харид қилишингиз мумкин. Қувонарлиси шуки, жуда яқин фурсатларда Greenwich биринчи қурилиш босқичи фойдаланишга топширилади ва Британия кварталидаги биринчи бахтли хонадон соҳиблари янги турар жойларига кўчиб ўтишни бошлайдилар.

Бошқалар аллақачон мана шундай замонавий ва муҳташам келажак уйларида яшашни бошлаган бир паллада, янги уйлар қурилишига оид кўчмас мулк бозорининг бир-биридан ажойиб таклифларини (улар ҳозир жуда кўп ва хилма-хил ва нархлари ҳам одатдагидан анча арзон) диққат билан ўрганиб чиқинг. Эътироф этиш жоизки, Наврўз байрами муносабати билан тақдим этилган ёқимли чегирмалар ва бонуслар муддати узайтирилди! Улардан фойдаланиш учун шунчаки савдо офисларига мурожаат қилсангиз кифоя.

Greenwich ҳақида батафсил маълумот олиш учун call-марказга мурожаат қилинг ёки савдо офисига ташриф буюринг.

Call-марказ: (+998) 78-150 −11−11
Greenwich савдо офиси: Миробод тумани, Янгизамон ва Сайхун кўчалари кесишмаси
Мўлжал: Фурқат номидаги маданият ва истироҳат боғи

Веб-сайт: greenwich.uz
Facebook: fb.com/greenwichuz

Instagram: http://instagram.com/goldenhouseuz
Telegram: t.me/goldenhouseuz (https://t.me/goldenhouseuz)

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар